Умра зиёрати бўйича (икки томонлама) шартнома

“TURON TOURISM” МЧЖ (кейинги ўринларда “Ижрочи”-деб юритилади) номидан 19.03.2021 йилда берилган № Т-0510-01-сонли лицензия (Туризм фаолиятини амалга ошириш бўйича) ва 11.11.2023 йилда берилган № 159356-сонли лицензия (“Умра” тадбирини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш бўйича) асосида иш юритувчи директор Б.О.Каримов бир томондан ва ушбу шартномага № 1-Иловада кўрсатиб ўтилган фуқаролар (кейинги ўринларда “Буюртмачи”-деб юритилади) иккинчи томондан, биргаликда “Томонлар” деб юритилувчилар ушбу икки томонлама шартномани (кейинги ўринларда “Шартнома”-деб юритилади) қуйидагича туздилар:

1. Шартнома предмети

 1.1. Ушбу шартноманинг предмети бўлиб “Ижрочи” томонидан “Буюртмачи”га қуйидаги хизматларни брон қилиш ва сотиб олиш бўйича хизматлар кўрсатиш ҳисобланади:

Махсулот (хизмат) номи Ўлчов бирлиги Зиёратчилар сони Махсулот нархи (сўм) Умумий нархи (сўм)
1 “Умра” пакети (люкс, комфорт)
Жами

Пакетга қуйидагилар киради: виза, авиачипта, суғурта, трансфер, мехмонхона.

Хизматларимиз ўз ичига қуйидагиларни олади:

  • Элликбоши хизмати;
  • Шифокор хизмати;
  • Макка ва Мадина шаҳарларидаги мехмонхоналарда 3 махал овқат (мехмонхонанинг танланган таомлар менюси бўйича);
  • Ҳар уч кунда бир марта хона тозалови;
  • Трансфер хизматлари.
 Хизматлар “ETIHAD” бренди остида амалга оширилади.

 1.2. Зиёрат муддати: _____ _____ 20____йилдан _____ _____ 20___йилгача.

2. Тўлов қилиш тартиби ва шартлари

 2.1. Пакетни тўлов шартлари:

 2.1.1. Пакетни брон қилишда 30% олдиндан тўлов;

 2.1.2. Учиб кетишдан 15 кун олдин 100% тўлов.

 2.2. Пакетни қайтариш (бекор қилиш) шартлари:

 2.2.1. Учиб кетишдан 15 кун олдин пакетни қайтаришни расмийлаштириш бепул;

 2.2.2. Учиб кетишдан 15 кундан камроқ вақт олдин пакетни қайтаришни расмийлаштириш 2.500.000 (икки миллион беш юз минг) сўм;

 2.2.3. Учиб кетишдан 5 кундан камроқ вақт олдин пакетни қайтаришни расмийлаштириш мумкин эмас.

 2.3. Пакетни қайта брон қилиш шартлари:

 2.3.1. Учиб кетишдан 15 кун олдин пакетни қайта брон қилиш бепул;

 2.3.2. Учиб кетишдан 15 кундан камроқ вақт олдин пакетни қайта брон қилиш 2.500.000 (икки миллион беш юз минг) сўм;

 2.3.3. Учиб кетишдан 5 кундан камроқ вақт олдин пакетни қайта брон қилиш мумкин эмас.

 2.4. Пакетни брон қилган йўловчини алмаштириш шартлари:

 2.4.1. Йўловчини учиб кетишдан 8 кун олдин алмаштириш бепул;

 2.4.2. Йўловчини учиб кетишдан 8 кундан камроқ вақт олдин алмаштириш 2.500.000 (икки миллион беш юз минг) сўм;

 2.4.3. Йўловчини учиб кетишдан 24 соатдан камроқ вақт олдин алмаштириш мумкин эмас.

3. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

 3.1. Ижрочи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

 3.1.1. Форс-мажор холатларида мехмонхоналарни ва дастурни ўзгартириш;

 3.1.2. Буюртмачи томонидан тўлов ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилмаган ҳамда ижрочига келишилган муддат ичида керакли хужжатлар тақдим этилмаган холатда, ушбу шартноманинг 2.2 бандига асосан бронни бир тарафлама бекор қилиш;

 3.1.3. Буюртмачининг тасдиқланган буюртмаси унинг ўз ташаббуси билан бекор қилинган холатда ушбу шартноманинг 6-бандига асосан иш юритилади;

 3.1.4. Зиёрат давомида буюртмачининг шахсий буюмларининг хавфсизлигига жавобгарликни ўз зиммасига олмаслик.

 3.2. Ижрочининг мажбуриятлари:

 3.2.1. Хизматларни кўрсатиш жараёнида, шу жумладан уларни қайта ишлаш ва улардан фойдаланиш жараёнида мижоздан олинган шахсий маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш;

 3.2.2. Буюртмачига зиёрат бошланишидан олдин зарурий барча хужжат ва буюмларни тақдим этиш;

 3.2.3. Буюртмачини Умра зиёрати эслатмаси билан таништириш;

 3.2.4. Форс-мажор холатларида мехмонхона ва дастур ўзгартирилган тақдирда, бу ҳақда буюртмачига ўз вақтида хабар бериш.

 3.3. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

 3.3.1. Умра зиёратига тааллуқли тўлиқ ва ишончли ахборот олиш;

 3.3.2.Мазкур шартномада назарда тутилган хизматлар мажмуидан тўлиқ фойдаланиш;

 3.3.3. Ушбу шартнома тасдиқланганидан сўнг ижрочи томонидан пакетнинг умумий қиймати огохлантиришсиз оширилган тақдирда, шартномада кўрсатилган миқдордан ортиғини тўламаслик.

 3.4. Буюртмачининг мажбуриятлари:

 3.4.1. Пакет учун тўловни ушбу шартноманинг 2.1. бандига асосан амалга ошириш;

 3.4.2. Ижрочига зарур бўлган барча керакли маълумотларни ёки хужжатларни ўз вақтида тақдим этиш;

 3.4.3. Соғлиғи билан боғлиқ ҳар қандай муаммо ҳақида ижрочига хабар бериш;

 3.4.4. Ижрочига хона жойлашуви ҳақида маълумот бериш (бир хонада кимлар жойлашиши кераклиги тўғрисида);

 3.4.5. Шартнома шартларига, божхона ва чегара назорати қоидаларига, қабул қилувчи давлат қонунларига, анъаналарига, урф-одатларига қатъий риоя қилиш;

 3.4.6. Зиёрат давомида буюртмачи томонидан содир этиладиган ҳар қандай ноқонуний хатти-харакатлари (ушбу шартномага № 2-Иловада кўрсатиб ўтилган) натижасида келиб чиқадиган жавобгарлик масалалари ўз зиммасида бўлади;

 3.4.7. Шартнома тасдиқланган вақтдан бошлаб Ижрочи томонидан белгиланган жойларга ўз вақтидан кечикмасдан етиб бориш (аэропортга ўз вақтида келиш, зиёрат давомидаги барча кўрсатиладиган трансфер хизматларининг белгиланган жойларига ўз вақтида етиб бориш);

 3.4.8. Буюртмачи сафар давомида ўз хохиши билан 20 дақиқадан ортиқ вақт давомида гуруҳдан ажралган холда харакатланса ҳамда кўриниш бермаса, трансфер буюртмачини кутиш мажбуриятини ўз бўйнига олмайди ҳамда буюртмачи мустақил равишда гуруҳга етиб олиш мажбуриятини ва харажатларини ўз бўйнига олади;

 3.4.9. Буюртмачи ўз шахсий сабабларига кўра аэропортнинг паспорт-назоратидан ўта олмаган ва Ўзбекистон Республикаси худудини тарк этиш рухсатномасини ололмаган тақдирда пакет учун тўланган тўлов қайтарилмайди.

 4. Низоларни хал қилиш тартиби

 4.1. Шартномада назарда тутилмаган низоли вазиятлар пайдо бўлган холларда томонлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун хужжатларига мувофиқ уларни музокаралар йўли билан хал этадилар.

 4.2. Томонлар келишувга эришмаган тақдирда низолар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун хужжатларига мувофиқ суд тартибида (худудийлиги бўйича тегишли суд органларида) хал қилинади.

 5. Фавқулодда (форс-мажор) холатлар

 5.1. Ушбу шартномага асосан мажбуриятларни бажарилмаслиги ҳолатлари енгиб бўлмас кучлар (форс-мажор) ҳолатлар натижасида вужудга келганда томонлар ўз мажбуриятларини бажаришдан қисман ёки тўлиқ озод бўладилар.

 5.2. Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларига томонларнинг иродаси ва фаолиятига боғлиқ бўлмаган табиат ҳодисалари (пандемия, зилзила, кўчки, бўрон, қурғоқчилик ва бошқалар) ёки ижтимоий-иқтисодий ҳолатлар (уруш ҳолати, қамал, давлат манфаатларини кўзлаб импорт-экспортни таъқиқлаш ва бошқалар) сабабли юзага келган шароитларда томонларга қабул қилинган мажбуриятларни бажариш имконини бермайдиган фавқулодда, олдини олиб бўлмайдиган ва кутилмаган ҳолатлар киради.

 5.3. Бундай форс-мажор холатлари натижасида шартнома мажбуриятларини қисман ёки тўлиқ бажармаганлик юзага келганда, тарафларнинг ушбу холатларни олдиндан кўра олмасликлари ва олдини олиш чораларини кўра олмасликлари табиий эканлиги боис улар жавобгар бўлмайдилар.

 5.4. Агар фавқулодда ҳолатлар 30 кундан ортиқ давом этса, томонларнинг ҳар бири ушбу шартнома бўйича мажбуриятларни кейинчалик рад этишга ҳақли. Бундай ҳолда, томонларнинг хеч бири бошқа томонга тўланиши керак бўлган зарарни қоплаш мажбуриятига эга бўлмайди.

 5.5. Шартнома томонларидан қайси бири учун мажбуриятларни енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатлари сабабли бажармаслик маълум бўлса, дарҳол иккинчи томонга бу хақда 10 кун ичида далиллар билан тақдим этиши лозим.

 5.6. Форс-мажор ҳолатларнинг мавжудлиги ва уларнинг амал қилиш муддати Ўзбекистон Республикаси давлат ваколатли органи томонидан берилган ҳужжат билан тасдиқланади.

6. Шартномани бекор қилиш

 6.1. Мазкур шартноманинг бир томонлама бекор қилиниши шартнома бандларининг шартларига у ёки бу томон тегишлича амал қилмаганда, томонлардан бири ўз ишига масъулиятсизлик билан қараса бир томонлама бекор қилиниши мумкин.

 6.2. Шартнома томонларнинг ўзаро розилиги билан хам бекор қилиниши мумкин.

 7. Бошқа шартлар

 7.1. Мазкур шартнома томонлар томонидан имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради ва унинг шартлари зиёрат муддати тугагунига қадар амалда бўлади.

 7.2. Шартномага киритиладиган барча ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма равишда қўшимча келишув шаклида, томонлар томонидан имзоланган холда расмийлаштирилади.

 7.3. Ушбу шартнома билан назарда тутилмаган барча масалалар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, “Туризм тўғрисида”ги қонуни ва томонларга бажариш учун мажбурий бўлган бошқа қонун хужжатлари билан тартибга солинади.

 7.4. Мазкур шартнома бир ёки ундан ортиқ жисмоний шахслар билан тузилиши мумкин.

 7.5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.08.2023 йилдаги № 345-сонли ““Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг 2-банди талабларига асосан вояга етмаган фуқароларга “Умра” хизматлари кўрсатилмайди.

 7.6. Ушбу шартнома 2 (икки) нусхада тузилди ва ҳар бири бир хил қонуний кучга